
Испаниянинг машҳур теннисчиси иккинчи даврага йўл олди
"АТР Abierto Mexicano Telcel - 2018" турнирида биринчи давра баҳсларида кутилмаган натижалар қайт этилмоқда.
Мазкур мусобақада испаниялик Фелисиано Лопес Япониянинг умидли теннисчиси Таро Даниэлга қарши кортга чиқди ва 4:6, 6:3, 6:4 ҳисобида ғалаб қозонди.
Мусобақанинг иккинчи даврасида Лопес австралиялик Танас Коккинакис билан рақобатлашади. Эслатиб ўтамиз, Танас илк босқичда қозоғистонлик Александр Бубликни 6:4, 6:3 ҳисобида мағлуб қилган эди.
Фикрлар