Испаниянинг XXI асрдаги илк чемпиони инқироздан чиқа олмаяпти. Жамоа 3-дивизионга тушиб кетди

Ла-Коруньянинг “Депортиво” клубида молиявий инқироз бу йил янги босқичга кўтарилди. Натижада, ушбу клуб ҳатто Сегундада ҳам ўз ўрнини сақлаб қололмади.

Гап шундаки, 41 та ўйинда бор йўғи 48 очко жамғарган “Депортиво” Сегундада жон сақлаб қолиш имкониятини қўлдан чиқарди ва Сегунда “Б”, яъни 3-дивизионга равона бўлди. Улар ушбу лигада сўнгги бор 1980/81 йилги мавсумда иштирок этган.

Маълумот учун, “Депортиво” 1999/00 йилги мавсумда Испания чемпионлигини қўлга киритган. Бундан ташқари, ушбу жамоа 2 карра Испания кубоги ва 3 карра Суперкубок ғолиби ҳисобланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)