Испанлар МЮнинг кушандасими?

“Манчестер Юнайтед” қанчалар қудратли кўринмасин, испан клубларидан мағлубиятга учрагани янгилик эмас.

Бу гал Европа Лигасининг ярим финалида “Севилья”га имкониятни бой берган манчестерликлар аслида қора анъанасини давом эттирди. Маълумотларга қарганда, бу “Манчестер Юнайтед”нинг Ла Лига вакилларига қарши ўтказган 57-учрашуви бўлди.

Қанчалар ҳайратланарли туюлмасин, инглизлар ана шу учрашувлардан атиги 13 тасини ўз фойдасига ҳал қила олган холос. Испан клублари “Манчестер Юнайтед”ни 22 марта майдондан қуруқ қайтарган бўлса, яна шунча учрашувда дуранг қайд этилган.

“Манчестер Юнайтед” сўнгги маротаба испан клубини 2017 йилнинг 4 майида мағлуб этган. Ўшанда Европа Лигасининг ярим финалида манчестерликлар “Сельта”дан кичик ҳисобда устун келган.

“Севилья” енгилмас жамоага айланиб бормоқда

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Tuman
22/08/2020 13:36
xa omad kelmasa qiyin darvozabon 100% lik gollarni qaytardi