Испанларнинг таклифи "Интер" эътирозига сабаб бўлди

“Валенсия” таркибини Уругвай терма жамоаси таянч ярим ҳимоячиси Матиас Весино билан кучайтириш мақсадида “Интер”га мурожаат қилиб, уялиб қолди.

Испанияликлар 28 ёшли футболчи учун 20 миллион евролик таклиф жўнатганди. “Интер” бунақа паст нархни кўриб чиқмаслигини маълум қилиб, дарров  рад жавобини берди.

Миланликлар бу футболчи керак бўлса, камида 30 миллион евродан бошланган лойиҳа билан мурожаат қилиш кераклигини билдирди.

Чунки, жорий мавсумда 18 та ўйинда қатнашиб, яхши савиядаги футболчи эканини исботлаган уругвайлик чарм тўп устасига “Милан”, “Лацио”, “Эвертон” ва “Севилья” каби пулдор жамоалар ҳам қизиқиш билдирмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!