Исраэль Адесанья - Ян Блахович кимда имконият юқори? Ўзбекистонлик ММА олами вакиллари жавоб берди

  • 4 март, 2021, 17:01
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
BEPUL PROPAN

Тошкент вақти билан 7 март тонгида “UFC 259” турнири старт олади. Мазкур жанг кечасидан учта чемпионлик жанги ўрин олгани-ю, марказий тўқнашувда икки дивизион чемпиони баҳс юритишидан ҳам хабардорсиз.

Биз анъанамизга содиқ қолган ҳолда, мана шундай чемпионлик жанги олдидан ўзбекистонлик ММА вакиллари, мутахассисларнинг фикри билан қизиқдик. Яъни, Исраэль Адесанья ҳамда Ян Блахович қарама-қаршилигида кимнинг имконияти юқори эканлиги борасидаги мулоҳазаларига қулоқ тутдик.

Амин Эргашев – ММА жангчиси

- Бу жанг борасида фикр юритадиган бўлсак, Адесаньяда имконият юқори эканлигини айтишим мумкин. Чунки, унда босим йўқ. Сабаби, бир вазн юқори тоифадаги жангчи билан тўқнаш келади. Агар, ютқазиб қўйса, уни тушуниш мумкин. Бироқ, Блаховичда бундай эмас. Кичик вазн тоифасидаги рақибдан мағлуб бўлиш унинг обрўсига ҳам, рейтингига ҳам таъсир ўтказиши тайин. Шу томонлама унда катта босим бўлади. Адесанья тартибли, ҳар бир жангга режа билан чиқади. Блаховичнинг жанг олиб бориш услуби эса таваккалчиликка асосланган. Ундаги “лаки-панч” кўп бора қўл келган. Аммо, Адесаньяга қарши тўқнашувда бу камлик қилиши мумкин. Аввало, барчаси Яратганга аён. Барчаси жангда ҳал бўлади. Албатта, бу менинг шахсий фикрларим холос!

амин

 Ҳасан Мажлимов – мураббий

- Хабарингиз бор, укам Ҳусан Мажлимов билан биргаликда Дубайда мураббийлик қиламиз. Сўнгги вақтларда Бирлашган Араб Амирликлари том маънода ММА жангларининг марказига айланиб қолди. Абу-Дабида  жойлашган “Жанглар ороли”да UFCнинг жуда муҳим турнирлари ўтказиляпти. Айнан, шунинг учун ҳам, кўплаб жангчилар вақтинчалик Дубайда машғулотлар олиб боряпти. Жумладан, бизнинг TKMMAFIT клубимизга жуда кўплаб жангчилар ташриф буюриб, қўл остимизда машғулотлар ўтамоқда. Шунинг учун кўплаб спортчилар билан дўстона алоқадамиз. Энди, “UFC 259» турнирининг марказий жанги ҳақида сўз юритсак, Исраэль Адесаньянинг имкониятини юқори баҳолаган бўлар эдик. Шунингдек, 21 март куни “UFC On ESPN 21” турнирида Деонтале Маяга қарши октагонга кўтариладиган шогирдимиз ва дўстимиз Тай Туйвасага омад тилаймиз!

Хасан

Фаррух Мадаминов – мураббий

- Тўғриси, жуда қизиқ жанг бўлади. Адесанья тезкор ва ноодатий услубга эга. Блахович эса оёқ ва қўл орқали жуда кучли зарбалар йўллайди. Агар, жанг тўлиқ давом этса, Адесаньяни ғалаба қозонишига шубҳа йўқ. Лекин Блахович жангни муддатидан аввал якунлаб қўйиши мумкин. Имкониятларни тенг, деган бўлардим.

фара

Нурсултон Рўзибоев – ММА жангчиси

- Адесанья “стойка”да жуда яхши ҳаракат қилади. Масофани ҳам яхши хис қилади. Блаховичнинг зарбаси кучли бўлиши мумкин. Лекин Адесанья жангни назоратда ушлаб туради. Айнан, ушбу жиҳатлар Адесаньяни ғалабасига сабаб бўлади, деб ўйлайман. Лекин бу спорт турида ҳар қандай натижалар бўлиши мумкин.

39887352_1994694030822252_1201538015165206322_n

Мавлонбек Қаҳҳоров – мураббий

- Тўғриси, Исраэль Адесаньяга мухлислик қиламан. У рақибига нисбатан тезкор, аниқроқ ва зарбалардан жуда яхши ҳимояланади. Блахович ундан анчагина секин ва бу Адесаньяга қўл келиши мумкин. Бу тўқнашувда нигериялик жангчининг имконияти юқори.

Мавлонбек

Ҳожиакбар Ҳакимов – Ўзбекистон К-1 федерацияси Тошкент шаҳар бўлими раҳбари

- Ким ғалаба қозонади, кимда имконият юқори эканлигини айтиш қийин. Ҳар иккиси чемпион ва улар бунга шунчаки эришгани йўқ. Оғир ва машаққатли йўлни босиб ўтди. Адесанья тезкорроқ ва иқтидорли бўлиши мумкин. Лекин Ян Блахович ўзининг “пушка”сига эга ва бунинг биттаси аниқ йўлланса, жанг тақдири ҳал бўлиши мумкин. Шунинг учун Адесанья эҳтиёткорроқ ҳаракат қилади. Масофани сақлайди ва очколар ҳисобига ютишга ҳаракат қилади. Барибир бу жангда “кардио” ҳам муҳим роль ўйнайди. Блахович бу борада дош бера оладими ёки йўқ? Буни ўша куни билиб оламиз. Умуман олганда, имкониятларни тенг, деган бўлардим.

Хожиака

Баҳодир Боқиев – ММА жангчиси

- Ушбу қарама-қаршиликда имкониятларни тенг баҳолаган бўлардим. Мени кўпроқ Пётр Ян ва Алджамейн Стерлинг жанги қизиқтиряпти. Чунки, уларнинг вазн тоифасида жанг қиламан. Агар, ушбу тўқнашув ҳақида сўрасангиз, Пётр Яннинг имкониятини юқори ва у жангда ғалаба қозонади.

Бахо

Ҳусниддин Ғаниев – ММА жангчиси

- Бу жанг асосан “стойка”да кечса керак. Адесанья бу борада ўзини эркин ҳис қилади. Жанг тўлиқ давом этиши мумкин. Ҳар иккиси ҳам кучли... Блаховичда даҳшатли зарба бор. Ким ғолиб бўлишини айтиш жуда қийин.

Хусниддин

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!