Исраэль Адесанья собиқ севгилиси билан судда ютиб чиқди!
Таниқли UFC жангчиси Исраэль Адесанья собиқ севгилиси Шарлотта Паудрелл билан судда ютиб чиқди.
Хабарларга кўра, Шарлотта Адесанья бойлигининг ярми – 15 млн долларни талаб қилган. Бироқ судда жангчининг барча активлари онасининг номига расмийлаштирилгани, Исраэлнинг шахсий ҳисоби эса қонуний равишда бўш экани маълум бўлди.
Охир-оқибат, суд қолган маблағ, яъни Паудреллнинг шахсий ҳисобидаги 1 миллион долларни тенг иккига бўлиш қарорини чиқарди. Энди собиқ севгилиси Адесаньяга 500 минг доллар товон пули тўлаши керак.
Ёдингизда бўлса, бир неча йил аввал марокашлик футболчи Ашраф Хакими билан ҳам шунга ўхшаш ҳолат юз берган эди.
Фикрлар