Исроил Мадримов Альварес - Жейкобкс жанги ҳақида ўз фикрини билдирди
Айни пайтда профессионал боксда фаолият олиб бораётган юртдошимиз Исроил Мадримов кеча бўлиб ўтган Альварес - Жейкобкс жанги ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Жанг ҳақиқатда ажойиб бўлди. Ҳакамларнинг қарорига қўшиламан. Сауль Альварес ҳужумда кўпроқ ишлади ва ринг марказини ўзиники қилиб олиш эвазига устунликка эришди. Ҳақиқатдан ҳам "Канелло"да аниқ зарбалар кўпроқ эди", – деди Исроил Мадримов.
Юртдошимиз Лас-Вегас шаҳрида кечган мазкур жангга ташриф буюриб, баҳсни бевосита аренадан кузатиб боришга муваффақ бўлди. Эслатиб ўтамиз, WBC ва WBA ўрта вазн чемпионлик камарлари соҳиби Сауль Альварес ва IBF йўналиши чемпиони Дэниэль Жейкобкс ўртасидаги жангда ҳакамлар 115-113, 115-113, 116-112 ҳисоблари билан беллашувни Альварес фойдасига қайд этишган эди.
Фикрлар