Исроил Мадримов: "Эдди Хирннинг Ўзбекистонда жанг кечаси ташкил қилиш режаси бор"

  • 13 август, 2020, 18:45
  • 0
  • Бокс

Исроил Мадримов яқин орада ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Шу муносабат билан чет эл оммавий ахборот воситалари ундан интервью олмоқда. Хусусан, дунёдаги энг йирик, боксга ихтисослашган “Boxingscene.com” сайти ҳам ҳамюртимиз билан интервью ташкил қилди. Ушбу суҳбатнинг таржима қилинган ҳолида эътиборингизга ҳавола этамиз.

Исроил Мадримовнинг 15 август (Тошкент вақти билан 16 август тонгида) куни Талса шаҳрида бокс кечасидаги жанги қатта қизиқишга сабаб бўлмоқда. Қолаверса, у ушбу кечада Эрик Уокер устидан  ғалаба қозониш орқали Эдди Хирннинг Ўзбекистонда жанг ташкил қилиш бўйича режаларини янада мустаҳкамлаш ва ўзига бўлган ишончни оқлаш учун ҳаракат қилади.

Мадримов (5-0, 5 КО) ҳаваскор фаолиятидан профессинал боксга ўтиб, 2018 йил ноябрь ойида ўзининг илк жангидаёқ камар соҳибига айланди ва юқори даромадли жанглар тақдим этувчи рейтингга эришди.

Шунингдек, ҳеч қайси рақиби еттинчи раунддан уёғига ўтмаган. Мадримов навбатдаги ғалабаси орқали жаҳон чемпионлик камари учун яна бир қадам ташлаш иштиёқида бўлса-да, унинг бўлажак рақиби Эрик Уокер (20-2, 9 КО) Талса шаҳрига Мадримовнинг мағлубиятсиз сериясига нуқта қўйиш учун ташриф буюрганлигига ишонмоқда.

исроил

Бокс Ўзбекистонда энг оммавий спорт турларидан ҳисобланади. Январь ойида 8-жангида Даниэль Романни мағлуб этиб, 2 йўналишда жаҳон чемпионлик камарини қўлга киритган Муроджон Aҳмадалиевнинг ғалабасини катта тантана билан нишонлашган эди.

Мадримов эса, супер ярим ўрта вазнда WBA ва IBF чемпиони Хейсон Росарио ва WBC чемпиони Жермел Чарло жанги ғолибига қарши баҳс юритиб, 3 та камарни бирлаштириш ва ўз ҳамюртининг рекордини янгилаш иштиёқида эканини яшираётгани йўқ. Камарларни қўлга киритиш асосий мақсад, аммо бу воқеа Ўзбекистонда бўлиши эса алоҳида тарих бўларди. Мадримов бундай бўлишига ишонмоқда.

photo_2020-02-01_21-41-56

"Эдди Хирн билан Ўзбекистонда жанг кечаси ташкил этиш бўйича режалар бўлмоқда ва ҳозир Муроджон жаҳон чемпиони бўлган вазиятда бу иш янада осонлашди. Бу жуда катта бокс кечаси бўлар эди. Бизнинг халқимиз ашаддий бокс ишқибозлари ва улар ҳар қандай жойни тўлдирган бўларди. Қолаверса, давлат ҳам буни қўллаб-қувватлайди. Шунинг учун ҳам, стадионларни тўлдира оладиган ва инсонларнинг ёдида қоладиган оқшом ўтказилишига ишонаман.

Муроджон аллақачон 8 жанг билан 2 та жаҳон чемпионлик камарини қўлга киритиб тарих яратди ва биз унинг дўстлари, акалари ва жамоадошлари сифатида бундан хурсандмиз. Унинг қандай ишни амалга оширганига ҳамон ишониш қийин. Aммо менда ҳали унинг рекордини янгилаш учун имкон бор.

Ҳозирда асосий эътибор, бу Эрик Уокер ва ҳали уни ҳисобдан чиқарганимча йўқ. Бироқ барча иш бажарилгач, биз чемпион ким бўлишидан қатъи назар, жангга чиқиш учун ҳаракат қиламиз. Росарио ва Чарло ўзаро жанг ўтказишади ва ким ғолиб бўлишининг аҳамияти йўқ! Мен улар билан жанг қилишга тайёрман.

 Мен учун ҳар битта жангим муҳим. Дастлабки уринишимдаёқ камар соҳиби бўлдим ва охирги жангим ҳам элиминатор тўқнашуви бўлган. Бу натижам, янада каттароқ марраларни забт этиш учун зинапоя бўлади. Бу якуний элиминатор баҳси ва мен учун жуда муҳим. Чунки, ғалаба қозонган тақдиримда кейинги жангим асосий жаҳон чемпионлик камари учун бўлиши керак. Aгар, мажбурий даъвогар бўлсам, чемпионлар мендан қоча олишмайди. Чемпионларга чақириқ ташламайман ва улар учун мажбурий позицияда бўламан. Мен 3 йўналишда жаҳон чемпиони бўлиш орқали ўз тарихимни яратиб, рекорд ўрнатган ҳолда, машҳурликка эришишни хоҳлайман",- деди Мадримов ўз интервьюсида.

Иса_1

Инглиз тилидан Жалол Аҳмедов таржимаси

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!