Исроил Мадримов елкасидан жарроҳлик амалиёти ўтказган ёхуд у сўнги жангида жароҳат олганмиди?

Ҳамюртимиз Исроил мадримов ҳақида хорижий нашрлар ўзига хос мақола тайёрлаган. Қуйида, мазкур мақола таржимасини эътиборингизга ҳавола этамиз. 

Професcионал бокснинг супер ярим ўрта вазн тоифасида WBA Super жаҳон чемпионлик камари учун мажбурий даъвогар ҳисобланган ҳамюртимиз Исроил Мадримов (6-0, 5 КО) ўзининг сўнги 15 август куни бўлиб ўтган Эрик Уокерга қарши жангида, чап елка мушаклари лат ейиши оқибатида жарроҳлик амалиётини ўтказган.

"Бир неча ойлар олдин олинган жароҳатдан тикланиш жараёни яхши кетмоқда. Яна тўлақонли машғулотларга қайтиб, апрель ёки май ойида жанг қилиш ниятим бор", - деди Исроил Мадримов.

Иса

Келажакда жаҳон чемпиони ва бокс юлдузи бўлиши эътироф этилаётган 26 ёшли Мадримов, Эрик Уокерга қарши баҳсда ўз иродасини намойиш этди. Дастлабки раундларнинг бирида жароҳат олган бўлишига қарамай, 9-раундда рақибни нокаутга учрата олди. Аммо, учрашув ҳаками Гарри Ритер ҳисобни очгани йўқ ва зарба елка билан берилганлиги ва қоидага зид ҳолатда эканлигини кўрсатди. Мадримов фаолиятида илк 12 раунлик тўлиқ давом этган жангда рақиби устидан очколар ҳисобида ғалаба қозонди.

"Уокер ўзини ёмон ҳис қилар ва жанг 9-раундни ўзидаёқ якунланиши керак эди. Лекин, рефери буни қоидага зид зарба дея хато баҳолади. Жанг давомида эса Уокер шунчаки жангни охирига етказиш учун ҳаракат қилаётганди. Мен тез орада яна мухлисларга ажойиб жанглар тақдим этиш учун қайтаман ва жаҳон чемпиони бўлиш ниятим йўлида давом этаман", - деди Мадримов.

иса1

Унинг менежери Вадим Корнилов эса бу борада қуйидагича фикр билдирди: "Исроил жангдан сўнг бу ҳақда ҳеч нарса демаган эди. Биз буни кейинчалик унинг ҳолатига таъсир қилганидан кейин билдик. Уокер кўпгина жаҳон чемпионлари қочадиган қийин рақиб ҳисобланади. Базан бокс сиёсати сабаб ўзимиз хоҳламаган ҳолда хатоларга йўл қўямиз. Айнан шу жангдан хулоса қилиб айтаманки, биз бундан кейин мунтазам тайёргарликда бўлган рақибга қарши 5-6 ҳафталик қисқа муддат ичидаги жангларни қабул қилмаймиз.

иса2

Хозирда жарроҳлик амалиёти ўтказилганига 3 ой бўлди. Бизни Мадримов билан боғлиқ режаларимиз ўзгаргани йўқ; катта жанглар, катта имкониятлар. Биз уни тез орада яна рингга қайтишини интизорлик билан кутиб қоламиз", - дея ўз фикрларини билдириб ўтди.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозимки, Исроил Мадримов навбатдаги машғулотлар босқичини ўташ учун Америка Қўшма Штатларига жўнаб кетди.

  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!