Исроил Мадримов филиппинлик рақибини даҳшатли зарбалари билан сийлади

Бокс бўйича Осиё чемпионатининг 75 кг вазн тоифасининг ярим финал жангларида иштирок этадиган барча боксчиларнинг номи маълум бўлди.

Бироз аввал рингга кўтарилган Ўзбекистон вакили Исроил Мадримов филиппинлик Эумир Марциалга қарши жанг билан чорак финал баҳсларига якун ясаб берди.

Ҳамюртимиз устунлиги остида ўтган ушбу баҳс кутилганидек Исроил Мадримовнинг ғалабаси билан якунланди.

Мамлакатимиз мезбонлик қилаётган Бокс бўйича Осиё чемпионати "FACEBOOK"даги ушбу саҳифада жонли тарзда намойиш этилмоқда (Ҳавола).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!