Исроил Мадримов иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди

  • 16 август, 2020, 07:59
  • 0
  • Бокс

Ҳозиргина Исроил Мадримов ҳамда америкалик Эрик Уокер ўртасидаги жанг ҳам ўз якунига етди.

Мазкур тўқнашув юртдошимиз учун аввалги жангларига нисбатан жуда қийин кечган бўлса-да,  ғалаба қозонишга эришди. Шу кунга қадар бешта жангда рингга кўтарилиб, барчасида нокаут билан ғалаба қозонган Мадримов, бу сафар тўлиқ 12 раунд ҳаракат қилди. Сўнгги раундда рақибини нокдаунга ҳам тушира олди. Бунга қадар ҳақиқий нокаут ҳам ҳисобга олинмаган эди. Хуллас, Исроил очколар ҳисобидаги катта устунлик билан ғалаба қозонди.Шундай қилиб, юртдошимиз якуний элиминатор жангида ҳам муваффақиятга эришиб, WBA жаҳон чемпионлик камари учун мажбурий даъвогарга айланди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!