Исроил Мадримов: Жангга жиддий тайёргарлик кўрмоқдаман
Ҳабарингиз бор, мамлакатимизнинг яна бир истеъдодли боксчиси, Исроил Мадримов 10-март куни ўзининг иккинчи жангини венесуэлалик Фрэнк Рохасга қарши ўтказади. Бугун ушбу боксчилар иштирокида вазн ўлчаш маросими бўлиб ўтади.
Олдиндаги жанг ҳамюртимиз учун профессионал боксда давом эттираётган фаолиятидаги иккинчи қадам саналади. Шу сабабдан муҳим баҳс олдидан боксчимизнинг фикрлари билан қизиқдик:
- Олдинда бизни қийин жанг кутмоқда, рақиб ҳам жиддий. бугун ушбу муҳим жанг олдидан тарозига чиқамиз. Ҳозирча бироз ҳаяжон бор, аммо бу жанг арафасида йўқолади деган умиддаман. Юқорида таъкидлаганимдек, рақиб анча кучли, у фаолиятида 26 жанг ўтказган, 24 жангда ғалаба қозонган ва шулардан 23 тасини нокаут билан якунлаган. Аммо биз ўз жамоамиз билан жангга жиддий ҳозирлик кўрмоқдамиз, дейди, "профессор" SPORTS.uz га берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, ушбу жанг 10 март куни бўлиб ўтади ва соат 7:00 дан бошлаб "Спорт" телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Фикрлар