Исроил Мадримов оила қураётганини эълон қилди

Исроил Мадримов ва Мишель Соро жанги техник дуранг билан тугаганидан хабарингиз бор. Жангдан кейинги интервьюсида Мадримов оила қуриши борасида янгиликни айтди.

- Мазкур икки жангни WBА ташкилоти кўриб чиқиб, сизни мажбурий даъвогар деб эълон қилишларига қанчалик ишонасиз?

- Ҳа. Агарда бу жангларни кўриб чиқиб, менинг чемпионлик учун сўнги қадамим сифатида баҳолашса хурсанд бўлган бўлардим. Мен ҳар куни, йиллар давомида машғулотларга фақат бир мақсадда бораман - жаҳон чемпионлик жангида иштирок этиш. Менинг бор фикрим шунга қаратилган эди. Ишонаманки, ушбу икки жанг билан мен бунга қанчалик лойиқ эканимни ва буни қанчалик хоҳлашимни исботладим. Қолаверса, бу жанг мен учун муҳим эди, чунки ушбу баҳсдан сўнг тўйим санаси белгиланган. Аслида биринчи жанг натижаси сабаб бу кечиктирилган эди. Кейинги ойда оила қуряпман ва мен тўйдан олдин чиройли ғалаба қозонишни истаган эдим.

Исроил Мадримовга SPORTS.UZ сайти номидан бахт тилаб қоламиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!