
Исроил Мадримов ва Мишель Соро жанги кутилмаган натижа билан якунланди (фото)
Профессионал бокснинг супер ярим ўрта вазн тоифасида (69,8 кг) WBА Eliminator баҳси этиб белгиланган Исроил Мадримов ва Мишель Соро реванш жанги кутилмаган ҳолат билан якунланди. 3-раундда бошлар тўқнашуви натижасида Соро жароҳат олди ва жанг давом эттирилмайдиган бўлди. Қоидага кўра, 4 раунддан ошмаган ва жароҳат билан тўхтатилган жангда очколар бўйича ғолиб аниқланмайди. Шу тариқа жанг натижаси техник дуранг дея эълон қилинди.
Фикрлар