Исроил Мадримовнинг 29 февралдаги жанги қандай мақомда бўлади?

  • 25 февраль, 2020, 11:16
  • 2
  • Бокс

Душанба куни WBA ташкилоти расман Исроил Мадримовнинг 29 февраль кунига белгиланган жанги чемпионлик камари учун саралаш вазифасини ўтаб бериши тасдиқлади.

Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда биринчи ўрта вазн тоифаси WBA рейтингида 3-ўринни эгаллаб турган Мадримов 29 февраль куни АҚШнинг Фреско шаҳрида рейтингнинг 10-поғонасидан жой олган Чарли Наваррога қарши рингга кўтарилади. Ғолиб боксчи чемпионлик камари учун расмий даъвогарга айланади.
Аввалроқ, ESPN телеканали боксчилар рейтингда 2-ўринга кўтарилиш учун ўзаро жанг ўтказишлари ҳақидаги хабарни эълон қилганди. Энди эса WBA ташкилотининг ўзи жанг чемпионлик камари учун даъвогар боксчини аниқлаб беришини тасдиқлади.
WBA расмий сайтида берилган хабарга кўра, 29 февраль кунги бокс оқшоми ташкилотчиси, британиялик таниқли промоутер Эдди Хирн бу масала юзасидан барча талаб ва мажбуриятларни бажарган. Шундан кейингина WBA Мадримов - Наварро жангига расман саралаш мақомини берди.
Маълумот учун, ҳозирда биринчи ўрта вазн тоифаси WBA рейтингида биринчи ва иккинчи ўринларни мос равишда собиқ жаҳон чемпиони Жарретт Хёрд ҳамда Эриксон Любин эгаллаб турибди. Жейсон Росарио WBA суперчемпиони, Эрисланди Лара WBA Regular, Мишель Соро эса WBA Gold чемпионлик камари соҳиби бўлиб турибди.
Манба: Исроил Мадримов канали

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Dilshod Sagatov
25/02/2020 22:44
Манба деган ёзувдан сўнг, Мсроил бўлиб қолибди, Исроил исми боксчимизни, қачон сайтга маълумот чиқараётганда арфографик хатосиз ёзишни ўрганасизлар баракатопкурлар....
&
29/02/2020 09:41
Тўғри ёзилган Сиз ҳато ёзяпсиз