Исроил Мадримовнинг жанги қачон бошланади?
Ўзбекистон вақти билан 25 январга ўтар кечаси АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида профессионал бокс оқшоми старт олади.
Эътиборлиси, унда таниқли чарм қўлқоп устамиз Исроил Мадримов (10-2, 7 КО) ҳам иштирок этиб, Доминикан Республикаси вакили Луис Давид Салазар(20-1, 7 КО)га қарши рингга кўтарилиши белгиланган.
Ҳа, кўриб турганингиздек, рақиб – Салазар ҳам анойи эмас. У профессионал фаолияти давомида 21 та жанг ўтказган ва уларнинг 20 тасида ғалаба қозониб, атига 1 тасида мағлубият аламини таътиб кўрган. Охирги жангида эса рақибини 2-раунддаёқ нокаутга учратди. Агар Давид Исроил устидан ғалаба қозонса, резюмесига катта ном қўшилади.
Охирги бор Терренс Кроуфорд ва Виржил Ортиз каби мегаюлдузларга қарши 12 раунд муносиб қаршилик кўрсатган "The Dream" учун эса бўлажак баҳс қайтиш вазифасини ўтаб беради.
10 раунд этиб белгиланган супер тўқнашув 25 январь куни тонг саҳарда бошланиши кутилмоқда.
Ҳамюртимизнинг жангини "SPORTS.uz/Yakkakurashlar" телеграм каналида кузатиб боришингиз мумкин: https://t.me/c/2076601852/8284



Фикрлар