Исроил Мадримовнинг жанги юртимиздаги қайси телеканалда трансляция қилиниши маълум бўлди

9 июлдан 10 июлга ўтар кечаси профессионал бокснинг супер ярим ўрта вазн (69,8 кг) тоифасида WBA элиминатор жанги сифатида ҳамюртимиз Исроил Мадримов ҳамда Мишель Соро ўртасида жанг бўлиб ўтиш барчага маълум. 

Мазкур жанг юртимизда қайси телеканал намойиш этиши бугунга келиб, маълум бўлди. 

Сайтимизга маълум бўлишича ушбу жанг кечаси Zoʻr TV канали орқали жонли равишда трансляция қилинади. Бу борада ҳаракатлар бошлаб юборилган.

Жанг кечаси DAZN платформаси томонидан 23:30 да бошланади. Ҳамюртимиз иштирокидаги тўқнашув эса, 00:30- 01:00 лар оралиғига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!