Исроил Мадримовнинг собиқ рақиби WBC International камарини қўлга киритди
Професcионал бокснинг супер ярим ўрта вазн тоифасида (69 кг) фаолиятини олиб бораётган қозоғистонлик Турсунбай Қулаxмет бугун ўзининг иккинчи жангини ўтказди. Британияда бўлиб ўтган бокс оқшомида Қулаxмет мезбон боксчи Макаулай Макгованни 10 раунд якунига кўра мағлуб этди ва WBC International камарини қўлга киритди.
Қулаxмет (2-0, 1 КО) жангни тўлалигича ўз назоратида олиб борди ва 7-раундда рақибини нокдаунга ҳам учратди. Шундай бўлса-да, Макгован (14-1-1, 3КО) ўзини тиклаб олди ва жангни тўлиқ давом эттирди. Якунда, 3 та ҳакамнинг бир овоздан берган 99-98 натижасига кўра, қозоғистонлик чармқўлқоп устаси ғалабани қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз: Турсунбай Қулаxмет 2019 йилги Осиё чемпионати чорак финалида Исроил Мадримовни мағлубиятга учратган эди.
Фикрлар