"Истанбул" - "Манчестер Юнайтед": Матнли трансляция

УЕФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган "Истанбул" - "Манчестер Юнайтед" беллашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин.

  • 90+5'

    Ўйин якунланди.

  • 90'

    Икинчи таймга уч дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Кехрежи ўрнига Понк майдонга тушди.

  • 89'

    Шкртел қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 89'

    Фернандеш узатмасидан сўнг Магуайр боши билан зарба йўллади, бироқ дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 87'

    Узжан захирага олинди, Топал майдонга тушди.

  • 87'

    Шоу қўполлик ишлатди.

  • 86'

    Гринвуд шунчаки тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди ва ҳужум якунланди.

  • 82'

    Туруч бурчакдан тўпни узатиб берди, бироқ ҳимоячилар аниқ ўйнашди.

  • 80'

    Ба ўрнини Гульбрандсен эгаллади.

  • 79'

    Фернандеш Шоуга пас узатди, бироқ Шоу тўпга ета олмади.

  • 77'

    Ван Биссака ўрнини Фосу Менса эгаллади.

  • 76'

    Рэшфорд захирага олинди, Гринвуд майдонга тушди.

  • 75'

    Ван Биссака юқорилатиб тўпни узатди, бироқ ҳимоячилар тўпни қайтаришди.

  • 71'

    Погба голли вазият ташкил қилишга уринди, бироқ жамоадошлари уни тушунмади.

  • 68'

    Марсьяль Рафаэлни алдаб ўта олмади, бироқ бурчак тўпи ишлаб олди.

  • 64'

    Марьсяьл тўпни йўқотди ва Рафаэлга қарши қўпол ўйнади.

  • 62'

    Бурчакдан узатилган пасни дарвозабон эгаллаб олди.

  • 62'

    Фернандешнинг зарбасига ҳимоячилар блок қўйишди, бурчак тўпи.

  • 61'

    Кавани эса Мата ўрнини тўлдирди.

  • 61'

    МЮда ўзгариш. Ван Де Бек ўрнини Погбага бўшатиб берди.

  • 59'

    Марсьяльга нисбатан қўполлик ишлатилди.

  • 59'

    Тўп асосан мезбонлар дарвозаси атрофида.

  • 56'

    Фернандеш жаримадан зарба йўллади, бироқ дарвозабон сейв билан зарбани қайтарди.

  • 55'

    Рафаэль Фернандешга нисбатан қўполлик ишлатди. МЮ жарима тўпи тепади.

  • 53'

    Шоу тўпни йўқотди ва рақибига қарши қўпол ўйнади.

  • 52'

    Фернандешнинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 49'

    Демба Ба ҳужумда фол ишлатди.

  • 46'

    Сульшерда дастлабки ўзгариш. Мактоминей Туанзебе ўрнига майдонга тушди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Биринчи тайм якунланди.

  • 43'

    ГООООООЛ! Марсьяль боши билан дарвозани ишғол қилди.

  • 40'

    ГОЛ! Вишча бир ўзи қолиб кетди ва дарвозабонни доғда қолдирди.

  • 39'

    Фернандешнинг узатмасини дарвозабон эгаллаб олди.

  • 35'

    Юқоридан узатиллган пас ўхшамади. Кахвежи тўпга улгурмади.

  • 34'

    Матич жарима майдони чизиғи устида қўполлик ишлатди.

  • 33'

    Алексич боши билан Хендерсон дарвозасига зарба йўллади, бироқ Дин ўз ўрнида.

  • 32'

    Аниқ зарбалар бўйича 1:0.

  • 31'

    Туанзебе оддий вазиятда тўпни юқотди.

  • 30'

    Ҳимоячилар Марсьяль зарбасига блок қўйишди.

  • 28'

    Фернандеш яхши имкониятга эга бўлган эди, бироқ ҳимоячилар аниқ ўйнашди.

  • 27'

    Марсьяль тўпни эгаллаб олиши билан рақибга бериб юбормоқда.

  • 26'

    Болинголи офсайдда қолиб кетди дея қайд этди қанот ҳаками.

  • 21'

    Бешекшехир жарима  зарбасидан фойдалана олмади.

  • 20'

    Туанзебе қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 20'

    Мата тўпни узатаетганда Ван Де Бек ўйиндан ташқари ҳолатда эди.

  • 19'

    Бешекшехир ҳужумда, бироқ Рэшфорд ҳимояга ердамга келиб, тўпни узоқлаштирди.

  • 16'

    Марсьяль Фернандешнинг узатмасига ета олмади.

  • 16'

    Фернандеш Рафаэль оеғига зарба бериб юборди.

  • 15'

    МЮ эрта прессинг уюштирмоқда.

  • 13'

    ГООЛ!. Ба дарвозабон билан яккама якка вазиятга чиқиб, гол киритди.

  • 9'

    Матанинг узатмасини жамоадошлари тушунмади.

  • 6'

    Магуайр Фернадешга юқоридан тўпни узатиб берди, Брунонинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 5'

    Банинг жарима майдонига узатмаси ноаниқ чиқди.

  • 2'

    Бугун МЮ оқ қора рангдаги футболкада тўп сурмоқда. Истанбул эса оловранг либосда ҳаракат қилади.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!