Истеъфога чиқарилган Мартинес аввалгидан номдорроқ жамоани бошқариши мумкин
Бельгиянинг яқинда истеъфога чиқарилган мураббийи Роберто Мартинес Испания терма жамоасини бошқаришга яқин турибди.
Испанлар ЖЧ-2022 1/8 финалида Марокашга имкониятни бой бериб, турнирдаги иштирокини якунлаган эди (асосий вақтда 0:0, пенальтилар сериясида 0:3).
Бельгия эса ўз гуруҳида 3-ўринни эгаллаб, мундиалнинг плей-офф босқичига чиқа олмади. Натижада Энрикенинг ҳозирги курсиси анча қимирлаб қолди ва терма жамоа раҳбарияти унинг ўрнига номзодлар излашни аллақачон бошлаб юборган.
Испания Қироллик футбол федерацияси Мартинесни "қизил фурия" бош мураббийи лавозимига асосий номзодлардан бири деб ҳисобламоқда.
Фикрлар