Истеъфолар чемпионати! Аргентинадан учралган мағлубият ван Галга қимматга тушди

Нидерландия миллий терма жамоаси бош мураббийи Луи ван Гал Жаҳон чемпионати чорак финал босқичи доирасидаги Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг келажаги ҳақида гапирди.

"Терма жамоа бош мураббийи вазифасида ишлашни давом эттирмоқчи эмасман. "Учар голландлар" устози сифатида эришган ютуқларим билан фахрланаман.

Фаолиятим мобайнида таркибга кўплаб ёшларни жалб этдим. Биз яхши жамоа туза олдик. Ишимиздан қониқиш ҳосил қилдим",-деди ван Гал.

71 ёшли мутахассис 2021 йилнинг 4 августида Нидерландия терма жамоасини қабул қилиб олганди. Бу вақт оралиғида у фақатгина бир марта, Аргентинага мағлуб бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!