"Истиқлол" "Бунёдкор" ёшлари билан дуранг ўйнади, таркибга эса янги футболчилар қўшилди

Бугун Тошкентда “Истиқлол” ҳамда “Бунёдкор” U-21 жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини бўлиб ўтди.

Учрашувда “Истиқлол” сафида бир нечта янги номлар иштирок этди. Жумладан, “Бунёдкор”дан Акобир Қаюмов, Ҳасан Юлдашев ва Муҳаммадазим Нурматов фарғоналиклар жамоасига қўшилишди. “Металлург”дан Иброҳим Турғунбоев ҳам “Истиқлол” таркибида шуғулланяпти.

Шунингдек, собиқ ўйинчи Элдор Эргашев ҳам жамоага қайтди. Учрашувнинг биринчи бўлимида фарғоналиклар ҳисобда олдинга чиқиб олганди. Голни эса Достон Бобожонов киритди. Мувозанат эса иккинчи бўлим ўрталарида тикланди. Мезбонлар пенальтидан гол уришди ва ўйин дуранг билан якун топди – 1:1.

“Истиқлол”: Фарруҳ Турдалиев, Аҳрор Ўктамов, Абдуҳолиқ Қурбонов, Аббос Махситалиев, Сардор Сотволдиев, Маликшоҳ Расулов, Достон Бобожонов, Шоҳруҳ Бойқўзиев, Дилёр Эрматов, Элёр Мамасолиев, Хушнуд Бозоров.

Захирадан майдонга тушганлар: Акобир Қаюмов, Мўйдин Мамазулумов, Иброҳим Турғунбоев, Ҳасан Юлдашев, Муҳаммадаъзим Нурматов, Иқбол Бобохонов, Элдор Эргашев.

Навбатдаги учрашув 5 март куни “Бунёдкор”нинг асосий жамоасига қарши ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!