Осиё чемпионлар лигаси 5-тур доирасидаги "Шабаб Ал-Аҳли" - "Истиқлол" учрашувидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида Душанбе жамоаси ёрдамчи мураббийи Мубин Эргашев иштирок этди.

"Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи якунига етмоқда. Жамоаларда 2тадан ўйин қолди, натижалар кейинги босқич йўлланмасини ҳал этади. Эртага бизни қийин ўйин кутмоқда. "Шабаб Ал-Аҳли" фақат ғалаба учун ўйнайдиган жиддий рақиб. Бизнинг ҳам ўз режаларимиз бор. Умид қиламан, ўйлаганларимизни амалда кўрсата оламиз. Майдонда ҳар нарса бўлиши мумкин. Шубҳасиз, 3 очко учун курашамиз", - деди мураббий.

Маълумот учун, "Шабаб Ал-Аҳли" ва "Истиқлол" жамоалари ўртасидаги ўйин бугун тунда 00:00да бошланади. "Истиқлол" айни дамда 7 очко билан гуруҳда иккинчи ўринда бормоқда. Дубай клубида эса 4 очко мавжуд.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
27/04/2021 23:10
ТОЖИКЛАР ИСТИҚЛОЛ МУРАББИЙИ БУГУН ШУБҲАСИЗ 3 АЧКО УЧУН КУРАШАМИЗ ДЕБ БАРАЛЛА АЙТИБДИ. пахтакор мураббий эса ҳаракат қиламиз, деб секин Тошкент сари ҳаракат қилиб, интиламиз деб юртимизга интилиб келмоқда. Улар ҳарактни энди ўйларига қилишади.
&
Турсун Ғани
27/04/2021 23:00
ЯНА НИМА ШУМЛИКЛАРНИ ЎЙЛАБ КЎЙДИЗ ТОЖИК ТОҒО, СИЗ ҚАЙТАНГА ҲАММАНИ ЎЙЛАНТИРИБ ҚЎЙДИНГИЗКУ. БУТУН ОСИЁ ҲАЙРАТДА. БУ ИСТИҚЛОЛ ЭРОННИКИМИ ДЕБ.ЙЎҚ ТОЖИКИСТОНДАН ЭКАН ДЕБ ЮРИШИБДИ.