Истомин жуфтликда иштирокини бошлайди

Ҳамюртимиз Денис Истомин Италиянинг Бьелла шаҳридаги "Челленжер" туркумига кирувчи мусобақада иштирок этаётганини хабар берган эдик. Кеча яккалик баҳсларида кейинги босқич масаласини ҳал қилган юртдошимиз бугун жуфтликда ҳам ўз стартини амалга оширади.

Россиялик Теймураз Габашвили билан тандем ҳосил қилган Истомин турнирнинг нимчорак финал учрашувида америкалик Алекс Лоусон ҳамда британиялик Ллойд Глэсспул жуфтлигига қарши кортга чиқади.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)