Истомин “US Open” олдидан омадсизликка учради
Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси АҚШнинг Уинстон-Сэйлем шаҳрида давом этаётган турнирдаги юришга якун ясади. Мукофот жамғармаси 748 960 АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу мусобақанинг биринчи даврасида ҳамюртимиз босния ва герцоговиналик Дамир Жумхурга қарши кортга чиқди.
1 соат 5 дақиқа давом этган беллашувда Денис 4:6, 4:6 ҳисобида мағлуб бўлди ва турнирдаги юришига якун ясади.
Энди ҳамюртимиз АҚШ очиқ чемпионати – “US Open”да иштирок этади.
Фикрлар