Истомин ва унинг шериги 40 ёшли теннисчиларга мағлуб бўлди
Ads

Хабарингиз бор Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Хорватиянинг Умаг шаҳрида давом этаётган турнирнинг яккалик баҳсларида мағлуб бўлиб, курашдан чиққан эди. Кеча эса ҳамюртимиз россиялик Михаил Елгин билан жуфтлик баҳсларида 1/8 фианлда хорватиялик теннисчиларни 7:5, 4:6, 10:6 ҳисобида ғалаба қозонгани ҳақида маълумот берган эдик.

Бугун тунда эса мазкур мусобақанинг чорак финал ўйинлари бўлиб ўтди. Денис ва унинг шериги Елгин Максим Мирний(Беларус)/Даниэль Нестор(Канада) жуфтлигига қарши кортга чиқишди. 1 соат 12 дақиқа давом этган ўйинда 4:6, 3:6 ҳисобида мағлуб бўлган Истомин/Елгин дуети турнирдаги юришига якун ясади.

Қайд этиш жоиз, улар мағлуб бўлган теннисчиларнинг бирининг ёши 40, иккинчисиники эса 44 да эди.