Италия футболи талантларни йўқ қилади
Яқин ўтмишнинг энг истеъдодли футболчиларидан ҳисобланган Урби Эмануэльсон ёшларни Италия чемпионатини танламасликка чақирди.
Ўз вақтида Италия чемпионатида "Рома", "Милан", "Верона" ва "Аталанта" шарафини ҳимоя қилган Эмануэльсон у ерда кучли футболчи сифатида шакллана олмади.
- Италия футболида иккиюзламачилик урчиб кетган, - дейди Урби Эмануэльсон. - иШонса бўладиган одамлар йўқ. Ёш футболчиларга маслаҳатим шуки, Италия футболини танламанглар. Мен ҳам "Рома"ни танлаб адашдим. Мени захирага михлаб имкон беришмади.
Ўз вавқтида ўта иқтидорли ҳисобланган Эмануэльсон айни пайтда Англия чемпионшипида "Шеффилд Уэнсдэй" жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.
Фикрлар