Асосий мазмунга ўтиш

Италия грандлари Франциянинг бўлажак юлдузи учун курашади

Изоҳлар: 0

Унга А Сериядан таклиф бор.

"Селтик" форварди Одсонн Эдуар фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин, дея хабар бермоқда The Sun нашри.

22 ёшли  ПСЖ тарбияланувчиси учун А Сериянинг гранд клублари "Милан" ва "Ювентус" даъвогарлик қилмоқда.

Ўтган ёзда "Селтик" футболчини Париж клубидан 10 миллион еврога харид қилган эди.  Ортда қолган вақт мобайнида Эдуар "Селтик" сафида 20 та ўйинда 9 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ