Италия ишонмаган мураббийга Бразилияда нима бор?
Бразилия президенти терма жамоани Анчелоттига топширилганини қаттиқ танқид қилди
Бразилия футбол федерацияси раҳбарияти терма жамоани италиялик мутахассис Карло Анчелотти бош мураббий сифатида бошқаришини эълон қилган эди.
Мамлакат президенти Луис Инасиу Лула да Силва бу қарорни кескин танқид остига олди.
- Карло Анчелотти ҳеч қачон Италия терма жамоасига мураббийлик қилмаган. Нега у Италия муаммосини ҳал қилмаяпти. Ахир улар охирги жаҳон чемпионатида қатнашмадику, - деди Луис Инасиу Лула да Силва.
Келишувга кўра, италиялик мутахассис Бразилия терма жамоасидаги ишини 2024 йилнинг ёзида бошлайди.
Анчелоттининг “Реал” билан шартномаси айнан келаси мавсум охирида якунига етади.
Фикрлар