Италия Кубоги. “Женоа” ва “Болонья” нимчорак финалга чиқди
Ads

 

Италия Кубоги 4-босқичидан ўрин олган иккита учрашув бўлиб ўтди.

“Женоа” ўз майдонида “Перужа” футболчиларини қабул қилиб, ўта қийин кечган ўйинда 4:3 ҳисобида зафар қучди. Ўйиннинг асосий вақтида 2:2 ҳисоби қайд этилди. Қўшимча таймда эса генуяликлар 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Яна бир ўйинда “Болонья” йирик ҳисобда “Верона”ни таслим қилиб, “Женоа” сингари нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Женоа (Генуя) – Перужа (Перужа) – 4:3
Голлар:
Симеоне, 3 (1:0); Пандев, 37 (2:0); Бьянки, 52 (2:1); Дроле, 63 (2:2); Пандев, 100 (3:2); Нинкович, 116 (4:2); Ди Нольфо, 120+1 (4:3).
Огоҳлантиришлар: Лазович, 110; Нинкович, 120 – Дель Прете, 21.
Четлатиш: йўқ – Губерти, 116.

Болонья (Болонья) – Верона (Верона) – 4:0
Голлар:
Ди Франческо, 31 (1:0); Мунье, 39 (2:0); Мунье, 86 (3:0); Крафт, 90 (4:0).
Огоҳлантиришлар: Оквонкво, 89 – Цаканьи, 49; Болдор, 88.

Минбар

Барча блоглар