Италия Кубоги. "Рома" "Лацио" енгди, аммо финал йўлланмасига эга бўлмади

 

Италия Кубоги мусобақаси ярим финал иккинчи ўйинида "Рома" ўз майдонида "Лацио" футболчиларини қабул қилди. Голларга бой кечган ўйинда майдон эгалари 3:2 ҳисобида зафар қучди. 

Ғалабага қарамай, "Рома" финал йилланмасига эга бўла олмади. Чунки илк ўйинда "Лацио" 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритган эди

Иккинчи ярим финал жавоб ўйинида "Ювентус" сафарда "Наполи" билан куч синашади. Илк ўйинда туринликлар 3:1 ҳисобида зафар қучганди. 

Рома – Лацио 3:2 (1:1)

Голлар: Эль-Шаарави 43, Салах 66, Салах 90 — Милинкович-Савич 37, Иммобиле 56

Рома: Аллисон, Рюдигер, Манолас, Жуан (Перес 46), Эмерсон, Наингголан, Паредес (Тотти 81), Строотман, Салах, Эль-Шаарави (Перотти 71), Жеко.

Лацио: Стракоша, де Врей (Худт 46), Уоллес, Баштуш, Лукаку, Лулич, Билья (Мурджа 71), Милинкович-Савич, Баста, Иммобиле, Андерсон (Кейта 57).

Огоҳлантиришлар: Наингголан 26, Жеко 31, Андерсон 31, Передес 39, Лукаку 48, Перотти 74

Дастлабки учрашув: 0:2

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!