Италия кубогининг чорак финал жуфтликлари маълум бўлди

Аввал хабар берганимиздек кеча Италия кубогининг 1/8 финал босқичидан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтди.

Унга кўра мусобақанинг 1/4 финалида ўйнайдиган жамоалар нома маълум бўлди. Ушбу жамоалар бу босқичда қуйидаги жуфтликларда кураш олиб боришади:

"Наполи" - "Лацио"

"Милан" - "Торино"

"Интер" - "Фиорентина"

"Ювентус" - "Парма" / "Рома"

Эслатиб ўтамиз, 1/8 финалнинг сўнгги иштирокчиси бугун бўлиб ўтадиган "Парма" - "Рома" учрашувидан сўнг маълум бўлади. Чорак финал баҳслари эса 21-29 ноябрь кунлари ўтказилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)