Италия С Серияси муддатидан аввал якунланди
Италиянинг учинчи дивизиони ҳисобланадиган С Серия коронавирус пандемияси сабаб жорий мавсум давом эттирилмайдиган бўлди.
Унинг якунларига кўра, Б Серияга турнир етакчилари "Монца", "Виченца" ва "Реджина" клублари йўл олиши кутилмоқда. Тўртинчи йўлланма тақдирди эса плэй-офф ёки қурьа ташлаш орқали ҳал қилиниши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, А Серия баҳслари 31 майдан давом эттирилиши режалаштирилаётгани хабар қилинган эди.
Фикрлар