Италия терма жамоаси аъзоси А Серияга қайтиши мумкин

  • 15.01.2026 02:24
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Ньюкасл" ярим ҳимоячиси Сандро Тонали А Серияга қайтиши эҳтимоли бор.

Tecno

Хабарларга кўра, Туриннинг "Ювентус" клуби Тоналининг хизматларига жиддий қизиқиш билдирмоқда. "Зебралар" ёзги трансферлар бозорида италиялик футболчини асосий мақсад қилиб белгилаган. Қайд этилишича,футболчининг атрофидаги вазиятни "Манчестер Сити" жамоаси ҳам кузатиб бормоқда. Сандро 2023 йилда 60 миллион евро эвазига "ҳаккалар" сафига келиб қўшилган эди. Унинг шартномаси 2028 йилда якунига етади. "Трансфермаркт" портали уни 75 миллион еврога баҳолаган.

Маълумот учун, хавбек жорий мавсумда умумий 30та учрашувда майдонга тушиб, 5та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!