Италия терма жамоаси бош мураббийи яна бир неча йил ўзгармаслиги мумкин

Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини мамлакат футбол федерацияси билан тузган меҳнат шартномасини яна узайтириши мумкин.

Журналист Николо Скиранинг маълум қилишича, янги келишув имзоланса, 56 ёшли италиялик мутахассис ўз лавозимида 2026 йилга қадар қолади. Унинг маоши эса 3 млн евро бўлади.

Манчини Италия терма жамоасини 2018 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Унинг қўл остида Италия терма жамоаси “Евро-2020”нинг финал босқичига муваффақиятли чиқди.

Роберто Манчини мураббийлик фаолияти давомида “Лацио”, “Интер” ва “Манчестер Сити” каби клубларни бошқарган. У терма жамоага келишдан олдин Санкт-Петербургнинг “Зенит” клубида ишлаган.

Италия терма жамоаси қитъа чемпионатида Швейцария, Туркия ва Уэльс билан бир гуруҳда кураш олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!