Италияга келинглар!

“Челси”даги муваффақиятсиз мавсумдан сўнг, ижара асосида “Интер”га қайтган Ромелу Лукаку “аристократлар” сафини тарк этишга қарор қилган Трево Чалобани ўзи билан жамоадош бўлишга таклиф қилди.

Чалоба Томас Тухель қўл остида асосий таркибга киришга қийналмоқда. Клуб уни бир мавсумга ижарага юборишга тайёр. 23 ёшли марказий ҳимоячига “Интер”дан ташқари “Милан” ва “Рома” жиддий қизиқиш билдиряпти.

Лукаку Чалобанинг “Интер”га келишини тўғри танлов сифатида қабул қилмоқда. Миланликлар ҳам айни пайтда марказий ҳимоячи хизматига муҳтож.

Чалоба фаолияти давомида клублар миқёсида 215 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 13та гол ва 10 та ассист расмийлаштирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!