Италиялик футболчи ўйин пайти вафот этди

Италияда фожиали воқеа содир бўлди. Бир неча кун олдин "Парма"нинг собиқ футболчиси Жузеппе Перрино Неаполь яқинидаги ўйин пайтида вафот этди. У атиги 29 ёшда эди...

Оммавий ахборот воситалари футболчининг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлгани ҳақида ёзмоқда.

Учрашув Жузеппе Перринонинг укаси Рокко хотирасига бағишланган эди. У уч йил олдин велосипедда кетаётганда вафот этган. Унинг ўлимига ҳам айнан юрак хуружи сабаб бўлган.

Жузеппе Перрино “Парма”нинг асосий жамоасида биронта ҳам ўйин ўтказмаган. У Италиянинг қуйи дивизион жамоаларида ўйнаган.

“Парма” клуби ўз расмий саҳифаси орқали Жузеппе Перринонинг оиласи ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар