Италиялик ҳужумчи "Андижон" шарафини ҳимоя қилади

Янги мавсумга жиддий мақсадларни қўйган “Андижон” жамоаси таркибини легионер футболчилар билан кучайтиришда давом этади.

Аввал хабар берганимиздек, жамоага болгариялик футболчи Пламен Димов келиб қўшилганди. “Андижон” клуби ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида яна бир легионер, италиялик Мартин Боаке жамоага таклиф қилинди.

Клуб матбуот хизматининг хабарига кўра, италиялик марказий ҳужумчи янги мавсумда "Андижон" шарафини ҳимоя қилади.

10 февраль куни 26 ёшни қарши олган футболчининг охирги клуби Хорватиянинг “Славен Белупо” жамоаси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Genoa
20/02/2021 16:43
Malades qolgan jamoalarga o‘rnak bo‘lsin ayniqsa PAXTAKORGA