Италиялик журналист: Шомуродов бежиз “Ювентус” эътиборига тушгани йўқ!

Италиянинг MondoSportivo.it, La Gazzetta dello Sport ва CalcioRusso.com каби машҳур нашрларига Россия футболи ҳақида ёзадиган италиялик журналист Микаэль Брага рус жамоаларидан А Серияга кўчиб ўтган футболчилар ҳақида фикр билдирди.

- Россия премьер-лигасининг даражаси паст, деган иддаоларни кўп эшитамиз. Буларнинг барчаси Еврокубокларда муваффақиятсизликка учраган рус клубларининг сафсатаси. Кўриб турибмизки, Алексей Миранчук “Аталанта”да кам ўйнаса ҳам, учта гол урди. Элдор Шомуродов “Женоа”га қўшилганидан 2-3 ой ўтиб, "Ювентус" эътиборига тушди. Яъни, бу икки футболчи Италияда яхши ўйнаяпти.

“Фиорентина”га ўтаётган Александр Кокорин ҳам яхши ўйнаб кетишига умид қиламиз, - деди Микаэль Брага.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)