Италиялик журналист Шомуродов ҳақида қаттиқ гапларни айтди!

Элдор Шомуродовнинг Италия юқори дивизионидаги фаолияти турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда. Ўзбекистон терма жамоаси етакчиси 2020 йилнинг октябридан бери кучли бешлик чемпионатларидан бири ҳисобланган А Серияда ўйнаб келмоқда.

Легионеримиз Россия Премьер-лигаси вакили “Ростов”даги уч йиллик фаолиятидан кейин жами 9 миллион евро эвазига “Женоа”га кўчиб ўтганди.

Элдорнинг дебюти муваффақиятли чиқди. Генуя клубида дастлабки мавсумда саккизта гол урган ҳужумчимиз “Ювентус” ва “Рома” каби гранд клублар назарига тушди.

166242_680

Тақдир уни Римга етаклади. “Рома” бу трансфер учун “Женоа”га 18 миллион евро тўлагани Элдорнинг дебют мавсум муваффақиятли чиққанини исботлайди.

Бироқ, Шомуродов “Рома”нинг асосий таркибидан муқим ўрин эгаллай олмади. Бунинг ўзига яраша сабаблари борлигини ҳамма билади. Жозе Моуриньо ҳужумчимизни бир ярим йил захирада олиб ўтириб, шу йил январь ойида “Специя”га ижарага беришга кўнди. Лигуриядаги ўйинлари ҳам идеалдан анча узоқ бўлди.

Яна Шомуродов олдида ўзига бошқа жамоа топиш вазифаси пайдо бўлди. Бу ҳолат кўп муҳокама қилинмоқда. Хусусан, италиялик таниқли журналист Массимо Франки 28 ёшли футболчимизнинг А Сериядаги имкониятларини жуда паст баҳолаяпти.

- “Спартак” Элдор Шомуродовга таклиф билдирибди. Элдор Италия чемпионати талабига жавоб бермайди. У бразилиялик, аргентиналик, ранциялик, испаниялик, англиялик ёки испаниялик эмас. Шомуродов ўзбекистонлик, савияси талаб қилинганидан пастроқ.

“Рома” бу футболчи билан 2026 йилнинг ёзигача шартнома тузган ва унинг учун ҳам Шомуродов бу ердан кетишни истамаяпти.

Айни пайтда у Россиядан кўра, ўзи учун янада яхшироқ таклиф тушишини кутяпти. У нега “Спартак”на рад жавобини берганини тушуниш қийин эмас, - деди Tuttosport нашри журналисти Массимо Франки.

Таъкидлаш жоизки, Элдор Шомуродовда ҳозирнинг ўзида бошқа вариантлар ҳам бор. Яқинда ўзбек ҳужумчисига Грециянинг ПАОК ва Туркия Суперлигасининг амалдаги ғолиби “Галатасарой”дан жиддий қизиқиш бўлаётгани ҳақида маълумотлар тарқатилган эди.

Аслида Жозе Моуриньо Элдор Шомуродовга етарли даражада ўйин амалиёти бермай қўйганидан кейин ўзбек ҳужумчисига Англия, Испания, Франция, Германия, Туркия, Россия, Саудия Арабистони ва Осиёнинг бир неча мамлакатларидан чорловлар бўлган. Бироқ, легионеримиз Италияда қолиш мақсадида бу таклифларни қабул қилмади.

Бундан ташқари, сўнгги бир йил ичида Шомуродовни сўраб,  “Торино”, “Сампдория”, “Сассуоло”, “Монца”, “Кремонезе”, “Удинезе” каби жамоалари Рим клубига мурожаат қилди. Жозе Моуриньо аксарият ҳолатларда Элдорнинг трансферига кўнмади. Португалиялик мутахассис фақатгина “Специя”га ижарага бериш вариантига кўнди холос.

c5f328b1d14f12b14d6d25f8014ed25c

Клублар миқёсида иши юришмаётганига қарамай, Элдор Шомуродов Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида сермаҳсул ўйин кўрсатмоқда. Ҳозирча, мамлакатимиз бош жамоасида 65 та учрашувда майдонга тушган ҳужумчи ўз ҳисобига 37 та гол ёздириб қўйди ва бу кўрсаткич бўйича мутлақ рекордчига айланди.

Ирисметов: Шомуродов Саудияга бормади, сабаби...

Зейтуллаев Шомуродовга “тўғри йўл”ни кўрсатиб юборди!

Шомуродов Премьер-лига клуби таклифини рад этди. Мухлислар қандай фикрда?

Легионеримиз испаниялик устозига қаттиқ ишоняпти!

Легионеримиз кетиш сабаби ва қозоқ футболи камчилигини айтиб кетди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шухрат Хусаинов
07/07/2023 23:12
Яна шомуродовми???????¿
Шухрат Хусаинов
07/07/2023 23:12
Яна шомуродовми???????¿
Dolche& Gabana
07/07/2023 00:43
Эй онени ит сиккур чала журналистла шу кийшик оек вапше зайбал килди бу бир иккинчидан киска килиб журналистни гапини пепевод килиб езиб куй сука итам билади машал буник ростов женоада уйнаб ромага борганини сиквордин наххуй 2огизли гапга даххуя аввалги историяни кушиб езиб онени сикела чемпионат асияни якинигаям келолмайсанла сукала
Farhod Ziyayev
06/07/2023 21:45
Узбекистон МТЖ да иложи борича хамма Элдорга пас беришга харакат килади, Италияда хусусан Ромада эса хамма узига уйнайди. Мураббийнинг курсатмаси балким шундайдир. Лекин Барсада деярли хамма Мессига уйнар эди.