Легионеримиз испаниялик устозига қаттиқ ишоняпти!
Россия Премьер-лигасидаги дебют мавсуми бироз муваффақиятсиз чиққан Ҳожимат Эркинов энди янги мусобақа – биринчи лигада тўп тепади.
Хабарингиз бор, Москванинг “Торпедо” клуби чемпионат якунига кўра, охирги ўринни эгаллаб қуйи лигага тушиб кетди.
Энди жамоа олдига бир йил ичида яна юқори дивизионга қайтиш вазифаси қўйилади. Ҳожимат Эркинов яқинда берган интервьюсида жамоада қолиб, “Торпедо”ни тезроқ энг кучли клублар қаторига қайтаришга ёрдам беришини таъкидлаган эди.
Таъкидлаш жоизки, “Пахтакор” тарбияланувчиси ҳисобланади. Юртимизда “шерлар” таркибидан ташқари, “Қўқон-1912” ва ОТМК жамоалари шарафини ҳам ҳимоя қилган.
Бир йил муқаддам “Торпедо”га кўчиб ўтганидан кейин, Россия Премьер-лигасида 20 та учрашувда майдонга тушиб, битта голли пас узатди. Шунингдек, Россия кубоги мусобақасида тўртта ўйинда қатнашди.
“Торпедо”ни шу йилнинг 28 март куни қабул қилиб олган испаниялик мураббий Жозеп Клотет жамоани қуйи лигага тушиб кетишдан қутқариб қола олмаган бўлса-да, клуб раҳбарияти янги мавсумда ҳам унга ишонч билдирадиган бўлди.
Ҳожимат Эркинов 46 ёшли испан мутахассисининг жамоада ишини давом эттириши ҳақида ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
- Менинг фикримча, ким бош мураббийлик қилишидан қатъи назар, футболчилар мутахассислар қўйган талабни сўзсиз бажариши шарт.
Жозеп Клотет масаласида шуни айта оламанки, у “Торпедо”да қолганидан шахсан мен жуда хурсандман.
Бизга унинг талаблари тушунарли. Янги мавсумда ўйиндан ўйинга яхшироқ ҳаракат қилиб, кўзланган натижаларга эришишга уринамиз, - деди Ҳожимат Эркинов.
Жозеп Клотетнинг қўл остида “Торпедо” жами ўнта ўйин ўтказиб, фақат биттасида ғолиб чиқди, тўққиз маротаба рақибларга имкониятни бой берди.
Жозеп Клотет мураббийлик фаолиятини 2001 йили бошлаган. Испанияда тўққиз йил давомида “Корнелья”, “Эспаньол”, “Фигерас” каби клубларда ишлаган. Кейин Швециянинг “Мальмё” ва “Хальмстад”, Норвегиянинг “Викингъг” жамоаларида меҳнат қилган.
Уч йиллик танаффусдан сўнг 2012 йили Испанияга қайтиб, “Атлетико Малагентьо” жамоасида бир йил иш юритди.
Шундан кейин ёш мураббий сифатида Англияга йўл олди. Замонавий футбол ватанида “Суонси Сити”, “Лидс Юнайтед”, “Оксфорд Юнайтед” ҳамда “Бирмингем Сити”да турли лавозимларда фаолият кўрсатди.
“Торпедо”га келгунга қадар, 2021-2023 йилларни Италиянинг “Брешиа” ва СПАЛ жамоаларда ўтказди.
Қизиғи шундаки, Жозеп Клотет футбол бўйича мураббийлик ва консультантликдан ташқари шарҳловчи ва эксперт вазифаларини ҳам бажаради. У Sky Sports телеканалининг Испания бўлимида шарҳловчилик қилади ва машҳур Marca нашрида ўз блогини юритади.
Легионеримиз кетиш сабаби ва қозоқ футболи камчилигини айтиб кетди!
Ўзбек жангчисидан ғалаба, қозоғистонлик файтер аламига чидолмади ёхуд фанатлардан ҳақли эътироз!
Шомуродов жамоаси бошқа жойда ўйнайди!
Роналду Машариповга нималарни ўргатди?
Бу терма жамоада Шомуродов йўқ!
Баҳайбат футболчи тезликда Шомуродовга етиб олди
Шомуродов ва Нзола "Милан"га қарши жасорат кўрсатиши керак!
Фикрлар