Шомуродов Премьер-лига клуби таклифини рад этди. Мухлислар қандай фикрда?

Элдор Шомуродовнинг “Рома”даги келажаги мавҳум бўлиб турибди. Жозе Моуриньо келаси мавсум ҳам унга етарли  даражада ўйин амалиёти бериши даргумон.

Бир неча кундан бери ўзбек ҳужумчисига таклифлар туша бошлади. Грециянинг ПАОК ва Туркиянинг “Галатасарой” жамоаси қаторига Москванинг “Спартак” клуби ҳам қўшилди.

WxNwiaYcuu

Манбаларнинг таъкидлашича, Элдор Шомуродов агентлари бу чорловни қабул қилмаган. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ҳали топ-лигаларда ўйнашдан умидини узгани йўқ. Элдорнинг ҳали Россия Премьер-лигасига қайтиш режаси йўқ.

Россия премьер-лигасини кузатиб бораётган мухлислар “Спартак”нинг Шомуродовга қизиқиш билдиргани ва ўзбек футболчисининг жавобини ижтимоий тармоқлар орқали кенг муҳокама қилмоқда.

Sports.uz портали эътиборингизга футбол ишқибозлари муносабатини ҳавола этади.

Aleksandr Baskakov:

“Спартак”га ўтиш пасайиш бўлади.

Иван Иванов:

“Спартак”га келса, Шомуродов ҳимояда ўйнашига тўғри келади. Жамоада яхши ҳимоячи йўқ.

Maxim Yevdokimov:

“Спартак” бу трансферни уддалагунича, бошқалар тайёргарликни якунлаб бўлади.

User01:

“Спартак”даги ўйнаш учун техникаси кучлимас, асаби метиндек бўлиши керак. Бу жамоада муҳит шунақа.

Aleksandr Danilov:

Шомуродовнинг ҳозирги ҳужумчилар – Шамар Николсон ва Александр Соболевдан устун томони борми?

Оmsk1716:

Элдор келмайди. “Рома”да Абрахам жароҳат олган. Келаси мавсум Элдорда ўйин амалиётига эга бўлиш имкони бор. Маоши йилига 2 миллион атрофида. Моуриньо ўйнатмаса, Италиянинг ўртамиёна жамоалари албатта олади. Туркия варианти ҳам бор. “Спартак” 3 миллион маош берса, Шомуродов ўйлаб кўриши мумкин.

Songbilong:

“Женоа”дан кетиб бекор қилган эди...

Юра Георгиевский (Songbilong фикрига жавобан):

“Женоа”да нима қилишни Шомуродовдан сўраб ўтиришмаган. Спорт ҳам бизнес.

Илья Владимирович:

“Спартак”га нимага керак? У қандай ўйинчи эканини исботлаб бўлган.

Юра Георгиевский:

Шомуродов “Спартак” чақирса дарров келади, деб ўйладиларингми? “Спартак” қанақа клуб эканини у билмайдими? Шомуродов агар бу клубга келса, мухлислари ҳақорат қилишини билади. Унга шу керакми? Маошини уч карра оширсак ҳам келмайди, ўзининг асаблари ва шаънини бундан устун қўяди. Ақлли футболчиларни ҳурмат қиламан.

9wkbc9rjcb:

Ўзбекистоннинг ўзида Шомуродов сингари 20 ёшли футболчилар ўнлаб топилади. Селекцияни тўғри олиб бориш керак.

Алексей Окатов:

Шомуродовга жой очиш учун Николсонни сотиб юбориш керак.

Бен Гаан:

Шомуродов ўйинида пасайиш кетяпти.

Игорь Пичугин:

“Спартак”га келиб, борш ичгандан кўра, Италияда қолиб, ризоттони паққос тушургани маъқул.

Ashan Sorokin:

Шомуродовга А Серияда талаб бўлиб турганда Россияга қайтиб нима қилади? Ҳаммаси тушунарлику!

Dan Kennedy:

Элдор келса, Шамар Николсон энг кам гол урадиган ўйинчига айланади.

Святослав Федорович:

А Сериянинг битта жамоасидан бўлса ҳам Элдорга талаб бўлиб турганида Россияга қайтмаслиги аниқ. Ҳатто катта маошга ҳам.

Shomurodov_MP1_3821-1536x1024_1

Laudrup:

Шомуродов кучли чемпионатни танлаган, у ерда топ рақибларга қарши ўйнаяпти. Профессионаллар мана шундай ўсади.

“Женоа”да зўр ўйнаган. “Рома”даги дастлабки мавсум ҳам ёмон бўлгани йўқ. Россияга қайтишга ҳар доим улгуради. Ҳеч қайси ақлли футболчи А Сериянинг ҳаттоки аудсайдер жамоасини ҳам бизнинг ботқоқ чемпионатимизга алмаштирмайди.

Легионеримиз испаниялик устозига қаттиқ ишоняпти!

Легионеримиз кетиш сабаби ва қозоқ футболи камчилигини айтиб кетди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шухрат Хусаинов
09/07/2023 07:05
Шомуродов Шуртанга ут сенинг урнининг Уша ерда