Италияликлар "Ливерпуль" футболчисини олиб кетгани келди
Италиянинг амалдаги чемпиони «Интер» мутасаддилари «Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Кёртис Жонсни қўлга киритиш бўйича музокараларни фаол давом эттирмоқда.
Indykaila News нашри хабарига кўра, Милан клуби вакиллари Лондонга учиб борган. У ерда улар «Ливерпуль» раҳбарлари билан учрашиб, Жонснинг Италия жамоасига ўтишига доир барча жиҳатларни муҳокама қилишни режалаштирган.
Кёртис Жонс «Ливерпуль» тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил 30 июнигача мўлжалланган.
2025/2026 йилги мавсумда ярим ҳимоячи «қизиллар» сафида барча мусобақалар доирасида жами 49 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди.
Transfermarkt портали маҳоартли футболчини 35 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар