Италиянинг 3 та клубида ўйнаган Игуаин энди тўртинчи жамоага ўтишни истамаяпти

"Ювентус" клуби хужумчиси Гонсало Игуаинга Италиянинг бошқа бир жамоаси "Рома" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Римликлар 31 ёшли аргентиналик форвард билан шартнома имзолаш истаги борлигини яширишмаяпти, аммо Игуаин қаътий турибди. У "Рома" сардори бўлишни истамаяпти, шунингдек, Италиянинг бошқа клубларидан бўлган таклифларни қабул қилмоқчи эмас.

Рим клуби сардори сифатида Игуаинни кўриш мухлисларни норозиликга олиб кемоқда.

Ўтган 20 йил мобайнида "Рома"нинг сардорлик боғичи Франческо Тотти (1999-2017), Даниэле Де Росси (2017-2019) ва Алессандро Флоренцига (2019 дан бошлаб) тегишли эди.

Эслатиб ўтамиз, Игуаин ўтган мавсумни ижара асосида "Милан" ва "Челси" клубларида ўтказди. 2019 йилнинг ёз фаслида "Ювентус" қароргоҳига қайтди. Туринликлар билан форварднинг шартномаси 2021 йилга қадар амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!