Италиянинг икки гранди олис Австралияда ўзаро куч синашди
Австралиянинг Перт шаҳрида жойлашган «Оптус» стадионида «Милан» ва «Интер» жамоалари ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Қизғин курашлар остида ўтган дерби 1:1 ҳисобида якунланди.
Учрашувнинг иккинчи қисмида ҳисоб очилди. 53-дақиқада «Интер» ярим ҳимоячиси Федерико Димарко аниқ зарбаси билан жамоасини олдинга олиб чиқди. Беллашувнинг 84-дақиқасида эса «Милан» ҳужумчиси Кристофер Нкунку пенальтини муваффақиятли амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди.
Бу ўйиндан олдин «Милан» Шотландиянинг «Селтик» жамоасига қарши ўртоқлик баҳсида майдонга тушиб, 2:2 ҳисобида дуранг қайд этган эди. «Интер» эса Англиянинг «Манчестер Сити» клубига қарши баҳсда асосий вақтни 1:1 ҳисобида якунлаб, пенальтилар сериясида 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган.
Эслатиб ўтамиз, «Милан» Италия чемпионатининг 2025/2026 йилги мавсумини турнир жадвалида бешинчи ўринда якунлади. Миланликлар 38 ўйинда жами 70 очко тўплади. «Интер» эса шу мавсумда 87 очко жамғариб, мамлакат чемпиони бўлди.

Фикрлар