Иван Бошкович: "Бунёдкор" ўйлаганимдан яхшироқ ҳаракат қилди"
Ўзбекистон Суперлигаси 14-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Сўғдиёна” (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Иван Бошкович ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Жанговар учрашув бўлди. Биринчи бўлимда яхши футбол кўрсатдик. “Бунёдкор” ўйлаганимдан яхшироқ ҳаракат қилди. Тўпни яхши назорат қилишди. Бироқ мен уларнинг кучсиз жиҳатларини биламан, футболчиларни яхши танийман. Иккинчи бўлимда бироз ортга қайтиб ҳаракат қилдик. Таваккал қилишни истамадик. Бутун жамоамиз яхши ҳимояланди, ҳақли ғалабага эришдик.
Беллашувга қадар кўпчилик собиқ жамоамга қарши учрашув эканлиги ҳақида ёзишди, ўқидим. Одатий баҳс сингари тайёргарлик кўрдик. Бу тўғри ёндашув бўлганини натижа кўрсатиб турибди. Албатта, 3 йил ишлаган жамоага қарши ўйинда бироз ғалати ҳиссиётлар бўлди. Аммо, бу футбол, мен эса профессионалман, илгари футболчи, ҳозир эса мураббий сифатида.
Трансфер ойнасида асосан ёш футболчиларга эътибор қаратдик. Бир нафар легионер олдик, куни кеча эса Ёқубов келиб қўшилди. Ёш футболчилар ўсишга эриша олади ва “Сўғдиёна”га ҳали кўп ёрдам беришади.
Мен Дориевни январь ойидан буён кузатиб бораман. Биз у билан бир ярим йиллик битим туздик. Жамоага киришиб кетганидан сўнг у жамоамизни кучайтира олишига ишонаман”, – деди Бошкович.
ЎзПФЛ матбуот хизмати
Фикрлар