Иван Бошкович: "Бунёдкор" яна ўзи лойиқ бўлган ўрнига қайтади"
Ўзбекистон Суперлигаси 21-туридан ўрин олган "Металлург" - "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтди. Унда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Беллашувдан сўнг ҳар иккала жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Қуйида "қалдирғочлар" устози Иван Бошковичнинг фикрлари билан танишиб чиқинг:
“Бугунги ўйин учун футболчиларимга миннатдорчилик билдираман. Бу уларнинг ғалабаси. Бу футболчилар ушбу клубнинг либосини кийишга лойиқ эканликларини кўрсатишди. Кимдир бунга шубҳа билан қараган бўлиши мумкин, менда бу борада ҳеч қачон шубҳа бўлмаган.
Турнир жадвалидаги ўрнимиз бизни қониқтирмаётган эди. Ўзимизни ноқулай жойда ҳис қилаётган эдик. Ўйлайманки, “Бунёдкор” яна ўз ўрнига – ўзи лойиқ бўлган аввалги мавқеига қайтади”.
“Жамоа тўғри йўлда. Мен таркибимизда кўпроқ ўз тарбияланувчиларимиз бўлишини истайман. Чунки академиямизда бўлажак терма жамоамиз футбочилари шуғулланишмоқда”, - деди "Бунёдкор" бош мураббийи.
Фикрлар