Иван Бошкович: "Қандай қилиб уни танқид қилай?"
Cоcа-Cоlа Суперлига 7-турида ўз майдонида «Қизилқум»ни кичик ҳисоб билан мағлуб этган «Сўғдиёна» клуби бош мураббийи Иван Бошкович узоқ кутилган ғалаба жамоага нима бериши, Займовичнинг ҳаракатлари ва рақиб ҳақида гапирди.
«Аввало, бу ғалабани узоқ кутганимиз ва бундан хурсандлигимизни айтмоқчиман. Олти ойдан буён илк ғалаба билан мухлисларни ва барчани табриклайман. Умид қиламанки, бу ғалаба навбатдаги ўйинлар олдидан бизга ўзимизга бўлган ишончни қайтаради.
«Займович ҳаракат қилмоқда ва жамоамизга фойда келтирмоқда. Олдинги учрашувда ҳам сўнгги дақиқаларда гол урди ва бу унга ўзига бўлган ишончни оширди, дейишим мумкин. Мен ҳам ҳужумчи бўлганман ва ҳужумчидаги муаммоларни тушунаман. Албатта, унда ҳам муаммолар йўқ эмас. Аммо бугун гол уриб жамоага ғалаба келтирди. Қандай қилиб уни танқид қилай?.
“Бугун шунингдек, «Қизилқум» майдонда бир киши кам бўлиб қолгандан кейин ҳам яхши ўйнаганини айтмоқчиман. Улар яхши ҳимояланишди ва бизга қийинчилик туғдиришди. Асрор Алиқуловга омад тилайман”, - дейди мураббий.
ЎзПФЛ матбуот хизмати.
Фикрлар