Иван Бошкович: "Унинг ўрнида бошқа ўйинчи бўлганида ҳам шундай қилган бўларди"
"Бунёдкор" бош мураббийи Иван Бошкович "Насаф"га қарши ўйиндан кейин қуйидаги фикрларни билдириб ўтди. "Қалдирғочлар" Қаршида "Насаф" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
"Насаф" футболчиларини яхши ўйин билан табриклайман. Жуда оғир баҳс бўлди. Ҳамма кўрди рақиб кўплаб вазиятлар яратди, бироқ гол ура олмади. Қолаверса, омад бизга кулиб боқди. "Насаф"нинг ҳар бир футболчисини яхши ёпа олдик. Қийин вазифа эди. Аммо бу футбол. "Насаф"га чемпионлик пойгасида омад тилайман. Ўйиндаги ҳиссиётларни унутиш керак, проффесионал бўлиш лозим.
Музаффар Олимжонов жамоаси ютқазмаслиги учун барча нарсани қилди. Ўйлашимча, ҳамма футболчилар ғалаба қозониш учун борини берди. Унинг ўрнида бошқа ўйинчи бўлганида ҳам шундай қилган бўларди", - деди мураббий.
Фикрлар