Иванович асосий таркибда, Аршавин захирада

Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби сардорлик боғичида энг кўп ўйин ўтказган футболчилардан иборат рамзий терма жамоани тузиб чиқди.

Айтиш керакки, клуб тарихида Александр Анюков энг кўп, яъни 134 та ўйинда питерликларни сардор сифатида майдонга бошлаб тушган. "Зенит" тарихидаги энг ёрқин футболчилардан бири ҳисобланган Андрей Аршавин рамзий терма жамоанинг захирасидан жой олди.

Дарвозабон: Вячеслав Малафеев (44);

Ҳимоячилар: Доменико Кришито (54), Юрий Вернидуб (72), Бранислав Иванович (56), Александр Анюков (134);

Ярим ҳимоячилар: Анатолий Тимощук (86), Алексей Игонин (54), Данни (85), Владислав Радимов (116), Александр Спивак (37);

Ҳужумчи: Владимир Кулик (75).

зенит_2

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!